Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Жиззахда саноат маҳсулотлари кўргазмаси иш бошлади



Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Жиззах вилоятида юртимизда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазма доирасида “Ўзэлтехсаноат” АК ва унинг таркибига кирувчи электротехника саноати корхоналарининг маҳсулотлари намойиш этилди. Миллий бренд – “Артел” томонидан ишлаб чиқарилган маиший техника маҳсулотлари хорижлик инвесторларда катта қизиқиш уйғотди. Келажакда ушбу миллий бренд остида маҳсулотларни хорижда кенг ишлаб чиқариш юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди. 

– Кўргазма юқори савияда ташкил этилган. Унда юртимизнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидани салоҳияти намойиш этилди. Хусусан, электротехника тармоғида тақдим этилган маҳсулотлар миллий ва хорижлик сармоядорларнинг қизиқишларини уйғотди. Шунингдек, халқаро инвестицион форумда хорижлик инвесторлар билан янги келишувлар бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирганмиз, – дейди “Ўзэлтехсаноат” АК масъул ходими Баҳодир Қўрғонбоев.

 

Шунингдек, Давлат Инвестициялар қўмитаси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2018 йилнинг 29-30 август кунлари Жиззах халқаро инвестицион форуми ўтказилади. Ушбу форумда 30 та мамлакатдан 250 та инвестор иштирок этмоқда.

Инвестицион форум илк бор “Жиззах” эркин иқтисодй зонаси ҳудудида бўлиб ўтади. Икки кунлик форум доирасида қуйидаги тадбирлар режалаштирилган:

  • Бизнес форум;
  • Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси;
  • В2В кўринишидаги кооперацион биржа;
  • Вилоят саноат корхоналарига экскурсия;
  • Вилоят раҳбарияти томонидан расмий қабул ва концерт дастури;
  • Жиззах вилоятининг туристик салоҳияти билан танишиш.

Ушбу форумни ўтказишдан мақсад – халқаро ишбилармонлик доиралари вакилларини Жиззах вилоятининг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси билан таништириш, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун қулай шароитлар яратишдир.

Жиззах инвестицион форумига Ўзбекистоннинг таалуқли вазирлик ва муассасалари вакиллари, хорижий сармоядорлар, дипломатик корпус вакиллари, халқаро молия ташкилотлар вакиллари, хорижий ва маҳаллий ОАВлар вакиллари таклиф қилинган.

 

Распечатать Просмотров: 281 28 Авг 2018