Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига китоблар тақдим этилди



Китоб – инсон маънавий дунёси, вақти келганда моддий ҳаётини ҳам ҳар томонлама таъминлайдиган туганмас манбадир. Ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган эзгу ҳаракатлар Юртбошимизнинг ҳам доимий эътиборларида бўлиб турибти.

Бугун "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раҳбарияти ва ходимларининг бир гуруҳи Тошкент шаҳрида жойлашган А.П Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюришиб, тарбияланувчилар фойдаланиши учун меҳрибонлик уйи кутубхонасига ҳар бир ўқувчининг ёшини инобатга олган ҳолда танлаб олинган  ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг нодир асарларини совға сифатида тақдим қилишди.

Ушбу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболарга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эга бўлади.

Распечатать Просмотров: 145 29 Мар 2019