Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Электротехника соҳасидаги ёшлар ташаббуси доимий эътиборда



       Маълумки, жорий йилнинг 22-25 октябрь кунлари пойтахтимизда “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Афғонистон мамлакатларидан ёш инноваторлар фаол иштирок этишди. Жумладан, ҳафталик доирасида Халқаро робототехника мусобақасининг ўтказилиши ёшларнинг ҳаётида унутилмас воқелик бўлди.

 

        – Президентимизнинг 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғояларни ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили“ деб ном берганлари биз учун шароитлар яратиб берилганидан далолат. “Inno Weек” доирасида робототехника мусобақасини ташкил этдик. Халқаро робототехника мусобақасида 70 дан ортиқ ёшлар қатнашди. Бу мусобақани ўтказишимиздан асосий мақсад – ўсиб келаётган ёш авлодни робототехникага қизиқтириш, – дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директор ўринбосари Акбархон Собирхонов.      

        Мусобақа иккита ёш категориясига бўлиб ўтказилди: 9-16 ва 16-25 ёшгача. Мусобақанинг ҳакам аъзолари Қозоғистон, Қирғизистондан ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ғояларни ривожлантириш ходимлари ва Турин политехника институти магистрантлари.

        Кеча Ўзбекистон Ёшлар иттифоқида Халқаро робототехника мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Бош ҳомий сифатида “Ўзэлтехсаноат” АК вакиллари иштирок этиб, ёшларнинг ушбу мусобақада эришган ютуқлари билан самимий муборакбод этдилар.

      – Бизга мусобақа жуда ҳам ёқди. Ташкилотчилар учун алоҳида раҳмат. Кеча менинг жамоаларим етакчилик қилмоқда эди, аммо биринчи жамоам 1/8, иккинчи жамоам эса – 1/4 га келиб ютқазиб қўйди. Лекин бу гуруҳимдаги болаларга мотивация бўлиб, ўзларининг устида ишлашга қарор қилишди. Ҳаммаси ҳаққоний ва адолатли бўлди, – деди тожикистонлик Далер Ёқубов.

  

        Иккинчи ўринга сазовор бўлган иқтидорли болани суҳбатга тортдик: – Робототехника билан ёшлигимдан бери қизиқаман. Онам мендаги қизиқишни кўриб, робототехника курсига бердилар. Рақибларим жуда ҳам кучли экан. Шунинг учун ҳам бизнинг жамоа 2-ўринни қўлга киритди. Роботимизни 2 ой давомида ясадик. Бу каби мусобақаларда биринчи бор қатнашмоқдаман. Умид қиламанки, кейинги сафар албатта 1-ўринни қўлга киритамиз, – дейди 74-сонли мактаб ўқувчиси Муса Аллаберганов.

 

      – Биз ёшларнинг электротехника соҳасидаги ҳар қандай ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ёшлар бизнинг келажагимиз, чунки бизнинг соҳа ҳали энди ривожланиб келмоқда. Бугунги мусобақада иштирок этган ўқувчиларнинг яратган роботларини кўриб, тўғриси қувондим. Бундай танловларни доимий равишда ўтказиш керак. “Ўзэлтехсаноат” компанияси ва унинг таркибига кирувчи барча корхоналар ёшлар томонидан яратилган ихтиро, янгилик ва ишланмаларни доим қўллаб-қувватлайди, рағбатлантиради, – деди тадбирда сўз олган “Ўзэлтехсаноат” АК бошқарув раиси ўринбосари Умид Ислам.

 

      Тадбир кўтаринки руҳда ўтди. 6 та йўналиш бўйича 18 та биринчи ўрин соҳибларига “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси томонидан “Артел” бренди остида ишлаб чиқарилган замонавий смартфонлар топширилди.

Распечатать Просмотров: 100 26 Окт 2018