Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Япониялик компаниялар билан музокаралар самарали кечди



Япониянинг Токио шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмиталарининг 15-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.Ғаниев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари М. Хашимов ҳам маъруза билан иштирок этди.

Йиғилишда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Япония-Ўзбекистон қўмитаси раиси Микио Сасаки Ўзбекистон ва Япония мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгариб бораётганлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг барча соҳаларида, шу жумладан электротехника саноатида фаол инвестицион ҳамкорликни кучайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Бошқарув раиси биринчи ўринбосари М. Хашимов ўз чиқишида Ўзбекистоннинг электротехника саноати соҳасидаги имкониятларини, шунингдек Япония томони кўриб чиқиши учун истиқболли лойиҳалар бўйича таклиф билдирилди.

Ташриф доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан Япониянинг “Yokogawa” компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Таъкидландики, “Yokogawa” компанияси 1915 йилда ташкил топган. Бугунги кунда ушбу ташкилот 60 та мамлакатда 113 та компаниялардан иборат глобал тармоққа эга. Компанияда 18 минг нафар ходим меҳнат қилади. У асосан саноатни автоматлаштириш ҳамда лаборатория ва ўлчаш ускуналари, авиониклар ва қатор бошқа сегментларда илғор инновацияларнинг технологик жараёнларини бошқариш билан шуғулланади.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электротехника саноатида ҳамкорликни йўлга қўйишнинг ўзига хос имкониятларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан мамлакатимизда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилувчилар учун яратилган қулай имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг дастлабки босқичи сифатида Япониянинг Yokogawa компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш тўғрисидаги келишув баённомасини имзоладилар.
Бундан ташқари, баённомада Yokogawa компанияси томонидан нефт ишлаб чиқариш, нефтни қайта ишлаш, нефт-кимё компаниялари ва бошқа тармоқлар корхоналарини автоматлаштириш билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари мутахассислари учун тренинглар ўтказишда фаол иштирок этиши кўзда тутилди.

Ташриф чоғида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ва "Fujitsu", "Hitachi", "Ricoh", "Marubeni" ҳамда "Mitsubishi" компаниялари ўртасида электротехника саноати соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш билан боғлиқ истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

Распечатать Просмотров: 66 12 Июл 2019