Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Маиший совутгичларнинг янги авлоди



Мамлакатимиз электротехника саноатида нафақат ишлаб чиқариш тармоғи, балки маҳсулот турлари ҳам кенгайиб бораётганлиги ички ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлиб бормоқда. Хусусан, халқимизнинг маиший техника воситаларига бўлган эҳтиёжи тобора ортиб бораётганлиги, маҳсулот турларининг янги авлоди ишлаб чиқарилишига асосий туртки бўлмоқда.

 

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи "Polaris Technologies" қўшма корхонаси томонидан “Artel” ва “Shivaki” брендлари остида ишлаб чиқарилган “no frost” тизимидаги 4 хил икки камерали маиший музлатгичларининг янги авлоди тақдимоти бўлиб ўтди. Бугунги кунда ушбу маҳсулотлар ўзининг замонавий ташқи кўриниши, афзаллиги ва энг муҳими энергия тежамкорлиги, совутиш ҳарорати тизими билан бошқа турдаги музлатгичлардан кескин фарқ қилади. Эътиборли жиҳати, бу маҳсулотларнинг ташқи ва ички қолиплари, металл қуйилмалари ва бошқа эҳтиёж қисмлари импорт ўрнини босувчи маҳаллий хом-ашёлардан тайёрланган бўлиб,  бу эса маҳсулот таннархининг пасайишига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Унда доимий мажбурий ҳаво айланиши маҳсулотларнинг тезроқ совушини ва музлатгичнинг бутун ҳажмдаги ҳароратини минимал даражада сақлаб турилишини таъминлайди.

 

Тақдимот маросимида сўзга чиққанлар бу каби маҳсулотлар Давлатимиз раҳбарининг корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш, импортни оптималлаштириш борасида амалга ошираётган ислоҳотларининг амалий ифодаси сифатида хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.

 

 

Распечатать Просмотров: 70 24 Авг 2019