Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Экспортни ривожлантириш бўйича концепция ишлаб чиқилади



Туркиянинг экспортни ривожлантириш маркази мутахассиси Мурат Ишик билан “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари ўртасида видеомулоқот бўлиб ўтди.

Ушбу мулоқотдан кўзланган асосий мақсад – корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш йўллари, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чоралари, янги бозорларни топиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича аниқ механизмларни ўз ичига олган Экспортни ривожлантириш концепцияси ва стратегиясини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Видеомулоқотда туркиялик мутахассис “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар раҳбарлари билан экспортда учраётган муаммолар хусусида фикр алмашди. Таъкидландики, Давлатимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида электротехника саноатида экспорт ҳажмини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилган. Ушбу вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда корхоналарга ёрдам бериш, уларнинг экспорт қилиш борасида дуч келаётган муаммоларини ҳал қилиш, янги бозорларга чиқиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Энди ҳар ҳафта экспорт масалаларини ривожлантириш бўйича хорижлик экспертлар иштирокида видеоконференция ўтказилиши белгиланди.

 

Распечатать Просмотров: 98 22 Авг 2019