Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

ЯНГИ ҲАМКОРЛИК УЧРАШУВЛАРИ



Хабарингиз бор, жорий йилнинг 13-16 март кунлари Ўзбекистон Республикаси делегацияси Туркия Республикасига ташриф буюрган эди. Делегация таркибида бўлган “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси масъул раҳбарларининг ҳам туркиялик сармоядорлар билан учрашувлари самарали кечди. 
Компания ходимлари Туркиянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи “Arçelik”, “Simfer”, “Baykan group” йирик компаниялари фаолияти билан яқиндан танишдилар ва тор доирада музокаралар олиб борилди.
Учрашувда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёвнинг 2017 йил октябрь ойида Туркия Республикасига амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган ҳужжатлар улкан аҳамият касб этаётганлиги алоҳида қайд этилди. Музокаралар давомида туркиялик ҳамкорларга Ўзбекистонда яратилган қулай инвестициявий муҳит, замонавий логистика марказлари, индустриал эркин иқтисодий зоналардаги шарт-шароит ва имкониятлар хусусида кенгроқ маълумот берилди. 
Хусусан, “Arçelik” компаниясида бўлиб ўтган учрашув доирасида туркияликлик ҳамкорларимизнинг Ўзбекистонда бизнес бошлаш борасидаги фикрлари билан танишилди. Туркиялик ишбилармонлар томонидан Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳоланди. Хусусан, валюта бозори эркинлаштирилгани, виза олиш тартиби соддалаштирилгани ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун қулайликлар яратганини алоҳида эътироф этишди. Таъкидландики, Arçelik компаниясининг бугун кунда Хитой, Покистон, Жанубий Африка Республикалари, Руминия ҳамда Россия сингари давлатлардаги ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд ва уларда Arçelik, Beko, Grundig бренди остида маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 
Мулоқотда шунингдек, Ўзбекистонда янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг муҳим йўналишларига эътибор қаратилди. Томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди. 
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан тегишли ўрганишларни амалга оширишни белгилаб олдилар.

Распечатать Просмотров: 57 25 Мар 2018