Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Янги лойиҳалар устида фикр алмашилди



Юртимизнинг инвестициявий салоҳиятига катта қизиқиш билдирган Хитой Халқ Республикасининг нуфузли компанияларидан бири ҳисобланган “DONGFANG ELECTRONICS” корпорацияси вакиллари билан “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ўртасида истиқболли ҳамкорлик юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур компаниянинг жаҳонда 20 га яқин ваколатхоналари ва корхоналари мавжуд бўлиб, рақамли электр энергияси ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш бўйича халқаро сертификатларга эга ҳисобланади.

Музокаралар чоғида хитойлик тадбиркорларга Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан хорижлик инвесторлар учун яратилаётган кенг шарт-шароит ва имкониятлар, ички ва ташқи бозорлардаги харидоргир миллий маҳсулотлар, юртимизда амалиётга татбиқ этилаётган янги инвестиция лойиҳалари тўғрисида тўлиқ маълумот берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 май куни имзоланган «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4383-сонли қарори мазмун-моҳияти ва унда инвесторларга берилаётган имтиёзлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Ўз навбатида хитойлик инвесторлар Ўзбекистонда янги истиқболдаги лойиҳани амалга ошириш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар. Хусусан, Андижон вилоятида тўғридан-тўғри инвестиция киритиш шарти орқали электр ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш лойиҳаси юзасидан фикр алмашдилар.

–       Биз Ўзбекистон томони билан ишлашдан манфаатдормиз. Юртингизда хорижлик инвесторларга яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлардан хабаримиз бор. Келажакда янги лойиҳамизни амалга ошириш орқали икки мамлакат иқтисодиёти учун кўпгина ютуқларга эришилишига ишонамиз, – дейди “DONGFANG ELECTRONICS” компанияси вакили.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан транспорт-логистика соҳасида, янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ривожида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар яқин келажакда юксак самара беришига ишонч билдирилди.

 

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ахборот хизмати

Распечатать Просмотров: 36 11 Июн 2019