Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Халқаро санаот кўргазма - ярмаркаси


 

 

         2017 йилнинг 17-20 апрель кунлари Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Халқаро санаот кўргазма - ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда «Ўзэлтехсаноат» акционерлик компанияси таркибидаги «Узкабель», «Андижанкабель», «Артикул Азия Кабель», «Элхолдинг», «Узэлектроаппарат-Электрощить», «Techno Cable Group» каби йирик ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, «Артель» бренди остида маҳсулот чиқурувчи корхоналарнинг иштирок этиши режалаштирилган.

         Ушбу кўргазма ишлаб чиқарувчилар учун янги бозорларни кенгайтириш, хорижий ҳамкорлар топиш учун қулай имконият яратади. 

         Халқаро кўргазма ярмарка Тожикистон томони ташаббуси билан ташкил этилмоқда.

         2016 йилнинг 27-28 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг тўртинчи йиғилишида “Ўзэлтехсаноат” акционерлик компанияси вакиллари ҳам иштирок этган эди. Йиғилишда  қабул қилинган меморандумда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш кўзда тутилган.

Ахборот хизмати

 

Распечатать Просмотров: 453 30 Мар 2017