Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

“Vitech” корхонасининг кредит савдо уйи иш бошлади



Аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилмоқда, халқаро бренд остида маҳсулот турлари кенгаймоқда. Хусусан, маиший техника воситалари билан халқ талаб ва эҳтиёжларини қондириш, уларга арзон ва кредит шартлари эвазига товарларни сотиш каби қулайликлар корхоналарнинг ўзи томонидан ҳам яратиб берилмоқда. “Vitech” корхонаси ана шундай имкониятни ишга туширди. Энди ошхона дудбўронлари, газ плиталари ва сув тўпловчи электр иситиш бакларини тўғридан-тўғри магазиндан банк аралашувисиз харид қилиш мумкин.

Бугун Тошкент шаҳрининг Миробод туманида “Vitech” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг савдо уйи тантанали равишда ишга туширилди. Энди бинода нафақат маҳсулотларни сотиш, балки уларнинг ўша ернинг ўзида кредитга ҳам харид қилиб олиш мумкин бўлади. Бу, албатта, аҳоли қулай нархларда тақдим этилиши билан ҳам аҳамиятли.

 

Маълумки, “Vitech” корхонаси 1997 йилдан бери юртимизда ўз фаолиятини олиб бормоқда ва бу корхона сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда илғорликни қўлга киритган. “Vitech” маҳсулотларига бутун Республика бўйлаб сифатли, давомий сервис хизмати кўрсатилади.

Савдо уйига ташриф буюрар экансиз, у ерда нафақат “Vitech” маҳсулотлари, балки “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган бошқа маиший техника воситаларини ҳам танлов асосида харид қилиш имконияти мавжуд.

Распечатать Просмотров: 42 30 Сен 2019