Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Ўзбекистонда энерготежамкор Viessmann иситиш қозонлари ишлаб чиқарилади



Мамлакатимизда кўп соҳалар қаторида электротехника саноати ҳам жадаллик билан ривожланиб бормоқда. “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси соҳа корхоналарини қўллаб-қувватлаб, замонавий корхоналар ишга тушишида кўмак бериб келмоқда. Олиб борилаётган сай-ҳаракатларнинг амалий ифодаси сифатида жорий йилнинг 12-июль куни Artel заводида Германиянинг Viessmann компанияси маҳсулотларини ишлаб чиқариш линиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Эндиликда Artel компанияси заводида Viessmann Vitopend 100-W A1JB русумли 12, 24, 30 ҳамда 34 кВт қувватга эга икки контурли газда ишлайдиган иситиш қозонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Икки контурли Viessmann иситиш қозонларининг унумдорлиги камида 90% ташкил этади. Ички ёниш камераси герметиклиги, тутунни мажбурий бартараф этиш ва ёниш учун кислородни ташқаридан олиш тизимлари эса иситиш қозонини хонадоннинг ичида ўрнатишга имконият яратади. Viessmann икки контурли иситиш қозонлари 96 м2 дан 340 м2 гача бўлган майдонни иситишга қодир, уларнинг иссиқлик қуввати эса бир дақиқада 16 литргача сувни иситиш учун етарлидир.

Artel ҳамда Viessman корхоналари орасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон бозорларида Германия технологиялари бўйича яратилган юқори сифатли иситиш ускуналарини янада кенг тарқалишига ва юртимиз аҳолисига қўшимча қулайлик яратишга ўз ҳиссасини қўшади.

Распечатать Просмотров: 152 13 Июл 2019