Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

V халқаро ўзбек сайёҳлик кўргазмаси



Таъкидаш керакки, нуфузли тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрилганлигини мажмуага кирмасингизданоқ ҳис этишингиз мумкин. Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган ошпазлар ўзбек миллий таомларини тайёрлашни бошлаган.

Кўргазманинг кенг ва ёруғ павильонидан Республикамиз вилоятлари, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикси учун алоҳида жойлар ажратилган. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

Туроператорлар, сайёҳлик компаниялари, меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчилар ўз хизматларини тақдим этиб, машҳур сайёҳлик йўналишлари билан таништирмоқда.

Фольклор–этнографик жамоаларнинг чиқишлари, замонавийлик ва миллийликни ўзида акс эттирган либослар тақдимоти кўргазмага файз бағишлади.

Кўргазманинг юбилей тадбирида АҚШ, Буюк Британия, Бельгия, Германия, Италия, Япония, Ҳиндистон каби давлатларнинг 50 дан ортиқ йирик компаниялари, туроператорлари, сайёҳлик агентлари ва нуфузли ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. 

Кўргазмада Россия, Хитой, Озарбайжон, Чехия каби давлатларнинг сайёҳлик салоҳияти ва имкониятларига оид тақдимотлари ўтказилди.

Тадбирлар доирасида “Tashkent Food Festival” миллий таомлар фестивали ўтказилиб, меҳмонлар ва кўргазма қатнашчилари учун Тошкентнинг 50 га яқин ресторанлари ўз хизматларини таклиф этди. Фестивалда нафақат, миллий таомларни тайёрлаш жараёни билан танишиш балки уларни татиб кўриш имконияти ҳам яратилди.  

V халқаро ўзбек сайёҳлик юбилей кўргазмаси эртага ўз ишини давом эттиради.

 

Распечатать Просмотров: 515 14 Апр 2017