Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Журналистлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди



“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси томонидан илк маротаба оммавий ахборот воситалари вакиллари учун электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга медиа-тур ташкил этилди. Унда журналистлар “Ўзкабель” ҚК АЖ корхонасининг кабел-сим ўтказгич маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Медиа-тур доирасида “Корхоналарда электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусидаги сайёр матбуот анжуманининг айнан ишлаб чиқариш корхонасида ташкил этилгани журналистларнинг мавзуни тўлароқ англаб етишлари, тушунишлари ва бевосита жонли тарзда жараёнлар билан танишишлари ўзига хос мазмунга бой бўлди.

 

Даставвал оммавий ахборот воситалари ходимларига Ўзбекистонда электротехника саноатининг вужудга келиши ва шаклланиши босқичлари, тармоқнинг бугунги кундаги ҳолати ва республикада электротехника саноатини ривожлантиришнинг истиқболлари ҳақида ахборот берилди, шундан сўнг улар бевосита электротехника саноатининг бир қисми ҳисобланган кабел-сим ўтказгич маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан жонли тарзда танишишди. “Ўзкабель” ҚК АЖнинг ишчи-ходимлари билан мулоқотда бўлишди.

Таъкидландики, истиқлол йилларида иқтисодиётимизда амалга оширилган таркибий ўзгаришлар натижасида саноатнинг алоҳида тармоғи сифатида электротехника саноати вужудга келди. Бугунги кунда мазкур тармоқ республикада жадал ривожланмоқда. Ислоҳотлар ижросининг изчил таъминланаётгани туфайли тизимда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда кабель-сим, электротехника, маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатишга иҳтисослаштирилган янги корхоналар ташкил этилди ва хозирги кунда шулардан 70 тага яқин корхоналар компания тизимидан фаолият қўрсатмоқда. Корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш мақсадида замон талабларига мос технологик қурилмалар ва линиялар ўрнатилган. Жумладан, “Ўзкабель” АЖнинг “Навоий” эркин иқтисодий зонасида жойлашган корхонасида 400 кв кучланишгача бўлган “тўқилган полиэтилен изоляцияли кабел”ларни ишлаб чиқарувчи замон талабларига жавоб берадиган корхона барпо этилган. Эътиборлиси, мазкур корхона Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. “Ўзкабель” ҚК АЖ маҳсулотлари сифатни бошқариш тизими SGS Швейцария компанияси томонидан ISO 9001-2008 талабларига мувофиқ сертификатланган. Шунингдек, изоляцияланмаган симлар ва кабель маҳсулотларининг асосий қисми МДҲ мамлакатлари ва узоқ хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда. Эътиборли жиҳати, ҳозирда соҳа корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати юқорилиги боис ташқи бозорларда ҳам бемалол рақобатга кириша олаяпти. Корхонанинг ишлаб чиқариш кучлари энергетика, геология, темир-йўл транспорти, алоқа, машинасозлик, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа қатор тармоқларда фойдаланиладиган 3000 тур ва ҳажмдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятини беради.

  

Кенг қамровли олиб борилган ислоҳотлар натижасида компания ва унинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан кўпгина муваффақиятларга эришилди. Хусусан, соҳага дунёга машҳур компания брендлари ва уларнинг замонавий технологиялари жалб этилмоқда. Бунинг натижасида эса энергия сарфи, экологияга таъсир этувчи чиқиндилар йилдан йилга камайиб бормоқда. Корхоналарда халқаро сифат бошқарув тизими мувофиқлик сертификатлари жорий этилмоқда. Энг асосийси, ишлаб чиқариш корхоналарида янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланмоқда.

 

Шунингдек, матбуот анжуманида 2018-2021 йилларда ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурлари доирасида Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бир қатор янги инвестицион лойиҳалар хусусида сўз борди. Жумладан, яқинда Самарқанд вилоятида “Ideal Elektro lyuks” МЧЖ томонидан электр духовка, газ ва электр плиталар, Қашқадарё вилоятида «Biss electronics system» МЧЖ томонидан замонавий телевизорлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Тошкент шаҳрининг Олмазор, Шайҳонтоҳур туманларида, Тошкент вилоятининг Қибрай туманларида янги инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиб, татбиқ этиш ишлари олиб борилмоқда.

Халқаро ҳамкорлик доирасида ҳам жаҳонга машҳур брендлар билан турли йўналишларда англашув меморандумлари, икки томонлама келишув шартномалари имзоланган. Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси Россиянинг нуфузли компаниялари ўртасида 4 та инвестицион   келишув ҳамда компания таркибига кирувчи корхоналар ўртасида кабель-ўтказгич маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича умумий қиймати 10 млн долларлик шартнома имзоланди.

Тадбир якунида журналистлар ишлаб чиқаришга бевосита дахлдор бўлган мавзулардаги саволларига жавоб олдилар ва бундай сайёр медиа-тур тадбирлари бошқа корхоналарда ҳам давом этишини таъкидладилар.

Распечатать Просмотров: 93 28 Ноя 2018