Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

“Мустақиллик йилларида “Ўзэлтехсаноат” компанияси томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, қўлга киритилган ютуқлар ва муаммолар тўғриси”да матбуот анжумани ўтказилди



Жорий йилнинг 7 август куни “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси” доирасида “Ўзбекистон Миллий матбуот маркази” биносида “Мустақиллик йилларида “Ўзэлтехсаноат” компанияси томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, қўлга киритилган ютуқлар ва муаммолар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур тадбирда “Ўзэлтехсаноат” компания раҳбар ходимлари, компания таркибига кирувчи корхоналар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштиров этдилар.

Анжуман доирасида Ўзэлтехсаноат” компанияси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари раислик қилиб, бугунги кунда соҳанинг ривожланишида “Ўзэлтехсаноат” компанияси томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, қўлга киритилган ютуқлар ва албатта соҳа олдида турган долзарб вазифалар ва уларни бажаришда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида батафсил маърузаси тангланди.  

Бугунги кунда компания тизимида 50 дан ортиқ корхоналар фаолият кўрсатиб келмоқда. Корхоналарнинг йўналишларда яъни, кабел ва сим, электротехника, маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш корхоналари фаолият юритади. Ушбу корхоналарнинг 40% дан кўпроғи хорижий капитал иштирокида ташкиб топган.

Шу билан бирга компания таркибига киручи “Sky Wind Systems” МЧЖ ҚК, “Plastic Modernity” МЧЖ ҚК, “Ўзкабель” АЖ ҚК, “Dream Production” МЧЖ ҚК, “Thermo Water Electric” МЧЖ, “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” АЖ, “Polaris Technologies” МЧЖ ҚК, “Андижанкабель” АЖ, “Allegro Develop Plast” МЧЖ ҚК ва “Eko Elektron” ШК корхоналари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маърузалари тингланди ҳамда  ишлаб чиқариш жараётнларига бағишланган махсус видеороликлар намойиш этилди.

            Матбуот анжуманида телевидения, радио, газета ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларига “Ўзэлтехсаноат” компанияси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари ҳамда таркибга кирувчи корхона рахбарлари томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

Мустақиллик йилларида жами бўлиб электротехника соҳасида 120 дан ортиқ инвестицион лойиҳалар амалга оширилди.

Бунинг эвазига тармоқ корхоналари “Самсунг” (Корея), “ЭлДжи” (Корея), “Шиваки” (Япония), “Хайер” (Хитой), “Мидеа” (Хитой), “Моторола” (АҚШ), “Одул” (Туркия) ва дунёнинг бошқа етакчи корпорацияларининг замонавий технологик асбоб-ускуналари билан жиҳозланди ва улар билан техник ҳамкорликлар ўрнатилди.

Мамлакатимизда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш ҳажми таъминланмоқда, жумладан 2016 йилнинг якуни билан жами 1,522 трлн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 115,3% ўсиш суратига эришилди.

Электротехника саноат соҳасини ривожлантиришда асосий эътибор юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда инновацион техникаларни кенг жорий этишга, шунингдек, тармоқ учун ёш мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида замонавий илмий ва институционал базаларни яратишга қаратилган.

Бунинг натижасида компания ишлаб чиқаришда қуйдаги натижаларга эришмоқда:

- дунёга машҳур компания брендлари ва уларнинг замонавий технологиялари жалб этилмоқда;

- замонавий технологик қурилмаларнинг жалб қилиниши натижасида йилдан йилга энергия сарфи камайиб бормоқда;

- янги иш ўринлари яратилиши натижасида аҳоли бандлигини таъминлашга;

- экологияга таъсир этувчи чиқиндиларнинг камайтирилишига эришилмоқда;

- корхоналарда халқаро сифат бошқарув тизими мувофиқлик сертификатлари жорий этилмоқда.

Электротехника саноат корхоналари фаолиятини янада кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонларидан 2017 йил 13 февралда 2772 - сонли «2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорлари қабул қилинди.

Мазкур қарор билан, компания томонидан ички ва ташқи бозорларда ушбу маҳсулотларга бўлган талабни чуқур ўрганишни ташкил этиш ва шу асосда соҳа корхоналарида истеъмол учун зарур бўлган янги турдаги маҳсулот ва товарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга кўмаклашиш, бунинг учун электротехника тармоғи корхоналарининг ишлаб чиқариш ва маркетинг  фаолиятини мувофиқлаштириш, юқори самарадор технологияларни кенг татбиқ этишни, кооперация асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштиришга асосий эътибор қаратилиши топширилган.

Ушбу қарор билан соҳа йўналиши бўйича умумий қиймати 475,8 млн.долларга тенг 100 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ҳудудлар кесимида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўрадиган бўлсак Қорақалпоғистон Республикасида 51,0 млрд.сўмлик 18 та лойиҳа, Қашқадарё вилоятида 33,6 млрд.сўмлик 8 та лойиҳа, Андижон вилоятида 38,3 млрд.сўмлик 3 та лойиҳа, тошкент вилоятида 78,7 млрд.сўмлик 5 та лойиҳа ва бошқа вилоятларда бир қатор лойиҳалар ишга туширилади.

Умуман олганда, белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга оширишлиши натижасида 2021 йилга бориб Ўзбекистон электротехника саноат соҳасига қуйидаги кўрсаткичларга эришиш имкониятини беради:

- саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3,5 трлн.сўмдан ошириш, яъни деярли 2,5 баробарга оширилишига;

- экспорт салоҳиятини деярли икки баробарга ошириш;

- янги турдаги тайёр ва бутловчи қисмларни ўзлаштириш эвазига импортни қисқартиришга;

- республиканинг иш ўринларига талаб юқори бўлган ҳудудларида янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини бандлигини оширилишига қаратилган.

 

Распечатать Просмотров: 333 08 Авг 2017