Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ташаббускорларининг Биринчи умумий йиғилиши ўтказилди



Жорий йилнинг 18 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш бўйича ташаббускор корхоналарнинг биринчи умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмасини таъсис этиш, унинг Устави ва таъсис шартномаси,  “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари номзодини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда мамлакатимизнинг электротехника саноати ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларидан иборат бир гуруҳ таъсисчилар томонидан Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмасини тузиш ташаббуси илгари сурилганлиги ва бу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан амалга оширилганлиги тўғрисида батафсил ахборот берилди.

 

Йиғилишда ўтган давр мобайнида электротехника саноати ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича салмоқли ишлар бажарилганлиги, бу эса ишлаб чиқаришнинг янги турларини ўзлаштирган ҳолда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини берганлиги алоҳида таъкидланди. Эндиликда ушбу фаолиятларни изчил давом эттириш, электротехника саноати ташкилотлари фаолият самарадорлигини янада ривожлантириш ҳамда ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Президентимизнинг ушбу қарори билан «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси негизида Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмаси ташкил қилинди.

Ташкил этилган уюшманинг асосий вазифалари ҳақида кенгроқ маълумот берилди. Хусусан, сўз олганлар уюшма олдида турган долзарб вазифалар, электротехника саноати тармоқларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш турларини кўпайтириш, ички ва ташқи бозорларимизни миллий бренд остидаги маҳсулотлар билан таъминлаш, энг муҳими корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш билан боғлиқ масалалар турганлигини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Йиғилишда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси бир овоздан таъсис этилди.  Унинг Устави ва таъсис шартномалари, уюшма Бошқарув раиси ва раис ўринбосарлари номзоди кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ахборот хизмати

Распечатать Просмотров: 411 18 Янв 2019