Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Экспорт ҳажмини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди



«Ўзэлтехсаноат» уюшмасида Туркиянинг “WORLD E-COMMERCE FORUM” электрон экспорт хизматлари кўрсатувчи ташкилоти вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги электротехника саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш, янги бозорларни кашф этиш, ушбу йўналишда кадрлар малакасини ошириш, ўқитиш ва қайта тайёрлаш, “E-export” лойиҳасини амалиётга татбиқ этиш юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувдан аввал меҳмонлар “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Улар корхоналарнинг экспорт салоҳияти билан қизиқдилар. Янги бозорларга миллий маҳсулотларимизни “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи остида олиб чиқиш, жаҳоннинг таниқли брендлари билан рақобатлаша оладиган маҳсулотлари кўламини кенгайтириш, маркетинг таҳлиллари ва экспорт имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

  

Маълумки, Туркиянинг “WORLD E-COMMERCE FORUM” ташкилоти жаҳонда ўз нуфузига эга бўлиб, электрон экспорт хизматларини кўрсатиш баробарида конференциялар ва тренинг ўтказишда амалий кўмак беради. B2B форматдаги учрашувларда “E-eksport” инфратузилмасини мустаҳкамлашда хизмат кўрсатади.

Ташкилот вакиллари Ўзбекистонда электротехника саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ҳам ўз дастурларини тақдимот қилдилар.

Распечатать Просмотров: 32 11 Окт 2019