Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Туркиялик инвестор Хоразмда қуёш панеллари ишлаб чиқаради



Жорий йилнинг 15 июль куни “Ўзэлтехсаноат” уюшмасида Туркиянинг “Endustriyel Elektronik” компанияси томонидан Хоразм вилоятида амалга оширилаётган қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши юзасидан музокара бўлиб ўтди. Томонлар музокаралар чоғида лойиҳани амалга ошириш жараёнидаги ишлар юзасидан фикр алмашдилар.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Бошқарув раиси М. Юнусов таъкидлаганидек, икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик алоқалари Ўзбекистон ва Туркия давлатлари раҳбарларининг учрашувлари чоғида эришилган келишувлари натижасида мустаҳкамланиб бормоқда. Бугунги кунда туркиялик ҳамкорлар билан турли йўналишларда, хусусан электротехника саноатида ҳам кўплаб истиқболли лойиҳаларга қўл урилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Хоразм вилоятидаги қулай иқлим-шароити мазкур лойиҳани амалга ошириш учун муҳим ҳисобланади. Шу боисдан, мазкур лойиҳа амалга оширилса, 200 мВт қувватга эга қуёш панеллари ишлаб чиқариш баробарида  150 нафар ҳамюртларимиз доимий иш билан таъминланади.

 

Маълумки, Туркиянинг “Endustriyel Elektronik” компанияси 1988 йилдан бери технология, автоматлаштириш ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Бу ерда асосан қуёш панеллари, LED ёритгичлари, бошқарув тизимлари ва электр энергиясини тақсимлаш, автоматик қадоқлаш, ПВХ қувур профиллари ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларнинг 65 фоиздан ортиғи экспорт қилинади. Шунингдек, корхона жаҳоннинг TSE, CE, ISO 9001, OHSAS 18001, ISO 14001 каби сифат стандартларига эга.

Распечатать Просмотров: 118 16 Июл 2019