Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Нукусда ярим автомат кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш бошланди



Ҳудудлардаги корхоналарнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани ва барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратиб берилаётгани ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига хизмат қилмоқда. Буни “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан электротехника саноатини ривожлантириш йўналишидаги қатор фаолиятлар мисолида кўриш мумкин. Нукус шаҳрида «Титан ДСЗ» масъулияти чекланган жамияти бугун аҳолининг маиший техникаларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ярим автомат кир ювиш машиналари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 

Бу яқиндагина соҳада туб бурилиш ясаган “Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижросининг дастлабки натижалари, дейиш мумкин.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2017-2018 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида аҳолини сифатли электротехника маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича алоҳида топшириқлар берган эдилар.

  

Лойиҳанинг умумий қиймати 1 млн доллар бўлиб, йиллик қуввати 50 минг дона ярим автомат кир ювиш машиналари ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Бунинг натижасида 30 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида экспортбоп маҳсулотларни тайёрлаш, энг аввало ички бозор талабларини қондириш мақсадида корхона йиллик ишлаб чиқариш қувватини ошириш режалаштирилган. Маҳсулотлар ички бозор талабини қондиришдан ташқари келажакда экспортга йўналтирилади. 

– Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда мазкур ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, – дейди «Титан ДСЗ» МЧЖ директори Сулаймон Убайдуллаев. – Техник-монтаж ишлари ниҳояланди, Хитойдан олиб келинган линиялар ўрнатилди ва дастлабки босқичда ярим автомат кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

  

Хорижнинг энг замонавий технологик линиялари билан жиҳозланган корхонада бугун лойиҳанинг кейинги босқичини ҳаётга татбиқ этиш устида иш олиб борилаяпти. Бу импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бир неча баробар ошириш, ички бозорни арзон ва юқори сифатли маиший техника воситалари билан тўлдиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Распечатать Просмотров: 89 19 Авг 2019