Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Университет ҳудудида қуёш панеллари ўрнатилди



 “Made in Uzbekistan” Халқаро кўргазма доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ва “CHINT Electric” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан хайрли бир ишга қўл урилди. Компаниянинг ҳомийлик кўмаги асосида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳудудига 10 kVa/соат қувватига эга 40 та қуёш панеллари олиб келиб ўрнатилди.

 

Бундан ташқари, университетнинг Энергетика факультети талабалари ва ўқитувчилари учун “Электр ускуналарини текшириш ва назорат қилишни инновацион бошқариш ўқув-лаборатория хонаси” ҳам тўлиқ жиҳозлаб берилди. Бу ерда талабалар илмий-тадқиқот ишлари ва ихтироларини синовдан ўтказиш, элекр ускуналарини назорат қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса электротехника саноати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

  

Таъкидлаш ўринлики, мамлакатимизда энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, мавжуд ресурслар ва ишга солинмаган салоҳиятни жалб этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш борасида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сонли қарори ижроси мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

 

Распечатать Просмотров: 33 23 Окт 2019