Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Маҳаллий корхоналарга тендер савдоларида иштирок этиш учун молиявий кафилликлар берилади



Бу ҳақида “Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорида алоҳида кўрсатиб ўтилган. (ПҚ–4348, 30.05.2019 й.)

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги ПҚ–2772-сон қарорига асосан “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган. Янги қарор билан жамғарманинг маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
  • халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма ҳисоб рақамига 20192020 йилларда тенг улушларда 20 млрд сўм миқдорида маблағ ўтказиб бериши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғармага ажратиладиган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

  • илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни молиялаштириш учун республикадаги илмий-тадқиқот муассасаларига ва электротехника
    саноати тармоғи корхоналарига грантлар ажратиш;
  • электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
  • стартап-лойиҳаларини молиялаштириш, электротехника саноати тармоғида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг устав фондларини (капиталларини) шакллантиришда иштирок этиш, махсус инжиниринг марказлари ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этиш;
  • электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни таъмирлаш ва реконструкция қилишҳамда улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилаш;
  • электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга тендер савдоларида иштирок этиш учун қисқа муддатга молиявий кафилликлар бериш;
  • электротехника саноати тармоғи корхоналарининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
  • маҳаллий электротехника ва электромаиший маҳсулотларни илгари суриш бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари ва кўргазма стендларини тайёрлаш.
Распечатать Просмотров: 36 07 Июн 2019