Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Ўзбекистон – Хитой иқтисодий форуми самарали мулоқотларга бой бўлди



Хабарингиз бор, Хитойда Ўзбекистон China International Import Expo халқаро кўргазмаси давом этмоқда. Кўргазма доирасида Ўзбекистон-Хитой иқтисодий форуми ва бизнес ҳамкорлар билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирок этди. Хусусан, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар ҳам ўз маҳсулотлари билан фаол қатнашдилар.

  

Форум давомида Хитойлик тадбиркорлар “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси стенддига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, электротехника саноати ривожи, иқтисодиётни либераллаштириш, инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳамда тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.

 

Шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида "B2B" форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Музокараларда Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан, Ўзбекистон ва Хитой корхоналари ўртасидаги шериклик алоқаларини кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

Распечатать Просмотров: 18 08 Ноя 2019