Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Корхоналарнинг муаммолари жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда



Аввал хабар берганимиздек, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Ишчи гуруҳи ҳудудларга чиқиб, электротехника саноати билан шуғулланаётган корхоналар фаолияти ва уларни қийнаётган муаммолар юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Худди шундай ўрганишлардан бири Самарқанд вилоятидаги корхоналарда амалга оширилди.

Ишчи гуруҳи вилоятдаги маиший газ плиталари ва электр духовкалар ишлаб чиқарувчи “Elxolding”, “Ideal Electro Lyuks”, “Samferre” сингари корхоналарда бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

Учрашув давомида корхонанинг экспорт салоҳиятини ошириш, маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш, халқаро стандартларни жорий этиш билан боғлиқ муаммолари кўриб чиқилди. Ҳамда корхоналарга амалий кўмак бериш, ишлаб чиқариш тармоғини янада кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларига хорижий ҳамкорлар топиш, қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар, тегишли кўрсатмалар берилди.

  

Шунингдек, маиший техника воситаларига бутловчи қисмлар етказиб берувчи янги корхона “Electro Grand Lyuks” МЧЖнинг маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш бўйича режалари Ишчи гуруҳининг эътибор марказида бўлди. Корхона фаолиятини янада ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлаш борасидаги барча имтиёзлардан самарали фойдаланиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиши тушунтирилди.

Распечатать Просмотров: 117 22 Авг 2019