Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Самарқандда маиший техника ишлаб чиқариш қувватлари ошади



 

Президентимиз Самарқанд вилоятида яқин вақтлар ичида амалга ошириладиган йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Шавкат Мирзиёев “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида маиший техникалар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўздан кечирди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ҳудудда қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик жамияти ва “Ideal Elektro Lyuks” масъулияти чекланган жамияти томонидан Туркиянинг “Odul” компанияси билан ҳамкорликда газ плиталар, электр духовка, кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати 7 миллион долларни ташкил этади. Товарларнинг маълум қисми экспорт қилинади.

“Coven Elektro” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий чангютгичлар ишлаб чиқарилади. Корхонада йилига 30 минг дона маҳсулот тайёрланади.

Президентимиз мазкур лойиҳалар билан танишар экан, аҳолининг маиший техникалар билан таъминлангани унинг турмуш даражасининг асосий кўрсаткичларидан бири эканини таъкидлади. Маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” брендини янада кенгроқ оммалаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

 

Самарқанд шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2017-2018 йилларда саноат соҳасида 125 инвестицион лойиҳа амалга оширилади. 

 

Манба УзА

 

Распечатать Просмотров: 302 18 Апр 2017