Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

“Cabex-2018” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон томони илк маротаба иштирок этмоқда



Дунёнинг кўпгина йирик ва етакчи компаниялари иштирок этадиган “Cabex-2018” халқаро кабел-сим маҳсулотлари кўргазмасида Ўзбекистон томони илк маротаба қатнашмоқда. “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар ушбу нуфузли кўргазмада ўз маҳсулотларини намойиш этиш имкониятига эга бўлдилар, деб хабар бермоқда компания ахборот хизмати.
Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган “Cabex-2018” 17-Халқаро кабел-сим маҳсулотлари кўргазмаси бугундан иш бошлади. 9 та мамлакатнинг 173 дан ортиқ компаниялари иштирок этаётган нуфузли кўргазмада кабель-сим, электр-монтаж маҳсулотлари, кабелни ўрнатиш ва қайта ишлаш ускуналари, кабель ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмлар кенг намойиш этилмоқда. Унда саноат корхоналари, лойиҳа, қурилиш, монтаж ташкилотлари, коммунал ва ҳукумат муассасалари соҳасидаги мутахассислар кўргазмада барча таклифларни кўриб чиқиш, солиштириш, танлаш ва зарур асбоб-ускуналар ҳарид қилиш имконига эга бўлдилар.
“Cabex” – Россияда кабел-сим маҳсулотларини кенг намойиш этувчи ягона кўргазма ҳисобланади. 17 йилдан бўён мунтазам ўтказиб келинаётган ушбу тадбирда Россия, Хитой, Туркия, Белорусь, Сербия, Италия, Франция каби давлатлар қаторига 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳам қўшилди. “Made in Uzbekistаn” бренди остида миллий маҳсулотларимиз намойиши учун алоҳида павильондан жой ажратилди. Бундай имкониятга эга бўлишда, албатта Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарлари учрашувларида эришилган келишувлар ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ўрни бениҳоя муҳимдир. 
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 январдаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортни қўллаб-қувватлаш ва инвестицияларни жалб этиш, туризмни ривожлантириш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Шунингдек, жорий йил 27 февралдаги экспорт ҳажмини ошириш ва импортни қисқартириш бўйича фаолиятлар ижросига бағишланган йиғилишда ҳам бу борада кўпгина топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ушбу вазифаларни самарали ва мақсадли амалга ошириш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан юртимиз компаниялари маҳсулотларини жаҳонга танитиш йўлида амалий саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди. Ўтказилаётган нуфузли халқаро кўргазмада ҳам ушбу фаолиятларнинг дастлабки натижаларини кўриш мумкин. Кўргазмада бизнинг маҳсулотларга бўлган қизиқиш ва талаб ортишига, пировардида кўргазма доирасида кўплаб шартномалар имзоланишига ишончимиз комил, – дейди “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси раиси ўринбосари Умид Ислам.
21 март куни кўргазма доирасида “Кабел маҳсулотлари ва материаллари” ишчи гуруҳининг йиғилишлари, семинар ва бошқа муҳим тадбирлари ўтказилди. Ушбу йиғилишларда импорт ўрнини босишнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда кабель саноатини ривожлантириш учун йўл харитасини ишлаб чиқиш, шунингдек соҳадаги долзарб муаммоларни муҳокама қилинди. Шунингдек, кўргазма доирасида Россия Федерациясининг Энергетика ва савдо-саноат вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ҳамда тадбиркорлар билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Распечатать Просмотров: 268 24 Мар 2018