Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Электр ва энергетика соҳаси ходимлари учун ProCab-2019 конференцияси бўлиб ўтди



Пойтахтимиздаги “International” меҳмонхонасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “Прокаб” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган кабель-сим маҳсулотлари ва корхонанинг келгуси ривожланиш йўллари бўйича 3-конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда энергетика соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар, инженер муҳандислар, қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган электр техник ходимлар иштирок этди. Тадбирда компания вакиллари томонидан ишлаб чиқариш жараёни ҳамда янги маҳсулот турларини амалга татбиқ этиш борасида сўз юритилди. Ажойиб видеоролик меҳмонларга кабеллар ишлаб чиқариш жараёни, шунингдек, ушбу завод қандай ускуналар билан жиҳозлангани ҳақида сўзлаб берди.

Технологияларнинг асосий қисми Европадан олиб келиб ўрнатилган. Шунингдек, кабел ва юқори сифатли симларни ишлаб чиқариш жараёнлари босқичма-босқич кўрсатиб берилди. 0,05 миллиметр қалинликкача кабел олиш мумкин бўлган кислородсиз технологиянинг нозик жиҳатлари намойиш қилинди. Конференция давомида маҳсулот сифати қандай текширилиши кўрсатилди. Корхонада 4 та лаборатория, жумладан, юқори кучланишли лаборатория ҳам мавжуд. У ерда ташқи кўриниши, оғирлиги ва кабелнинг хусусиятлари ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир босқичида текширилади. Маҳсулот умумий миқдорда 14 та тест текширувларидан ўтказилади.

 

Шу билан бирга, меҳмонлар компания ходимлари билан ҳам танишишди. “Прокаб” корхонасида хориждан жалб қилинадиган профессионаллар учун шароитлар яратилган, бундан ташқари мутахассисларни тайёрловчи ўқув марказлари ҳам мавжуд. Асосий эътибор меҳнат хавфсизлигига қаратилган. Тақдимотдан сўнг барча истовчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, компания раҳбарлари ҳамда техник мутахассисларидан керакли жавобларни олдилар.

Тадбир якунида қимматбаҳо совғалар қўйилган ўйинлар бўлиб ўтди, шундан сўнг меҳмонлар норасмий муҳитда ўзаро мулоқот қилиш ҳамда тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.

 

Распечатать Просмотров: 59 12 Окт 2019