Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Электротехника саноати корхоналари пахта йиғим-теримида фаол қатнашди



Республикамизда фермер хўжаликлари томонидан катта меҳнат эвазига етиштирилган, миллий бойлигимиз бўлган пахта хом-ашёсини ёғингарчилик кунларга қолдирмасдан, нес-нобуд қилмай, сифатли йиғиб-териб олиш мақсадида 20 октябрь куни “Ўзкабель” АЖ ҚК ташаббуси билан ташкил этилган пахта йиғим-теримида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси ижро аппарати ҳамда унинг таркибига кирувчи “Фотон” АЖ ва “Ташэлектроникс” МЧЖ ходимлари фаол қатнашишди.

Дам олиш кунларида пахтакорларга кўмаклашишни ният қилган 220 нафар ҳашарчилар Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Акмалтепа ҳудудидаги «Мусулмонжон Йўлдошев» фермер хўжалигига ёрдам беришди.

 

Айтиш жоизки, юртимизда бу йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш учун барча шарт-шароит яратиб берилмоқда. Айниқса, терим пуллари оширилиб, ўз вақтида берилаётгани юртдошларимизни ихтиёрий равишда теримга чиқиб, эл-юрт хирмонига ўз улушини қўшиш орқали иқтисодий даромад олишга ундамоқда.

Кўтаринки кайфият ва байрамона руҳда ўтган ҳашар давомида ташаббускор теримчилар таклифига биноан пахта теримидан тушган пул маблағлари тумандаги болалар мурувват уйига ўтказиб берилди.

 

 

Распечатать Просмотров: 109 23 Окт 2018