Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари президентлар Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюришди



Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенко ҳамроҳлигида Минскда ташкил этилган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасига ташриф буюрди.

Мамлакатимизнинг кенг турдаги маҳсулот ва хизматлари учун «БелЭкспо» миллий кўргазмалар марказида алоҳида мажмуа ажратилган.

Майдони 3 минг квадрат метр бўлган усти ёпиқ манежда 25 та эксклюзив стендлар қурилиб, “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзчармсаноат”, “Ўзбекозиқовқатхолдинг”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзсаноатқурилишматериаллари”, “Ўзтрейд”, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари каби етакчи компания ва уюшмалар, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентликлари маҳсулотлари кўргазмага қўйилган. 500 квадрат метр очиқ майдонда эса автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникалари, юк машиналари, автобуслар ва бошқа товарлар намойиш этилмоқда.

  

Кўргазмада ўнта вилоятимиздан юздан зиёд корхона ва тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда. Юртимизнинг туризм салоҳияти тарғиботига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

29 июль куни очилган ушбу кўргазмага Беларуснинг барча ҳудудларидан ишбилармон доиралар, савдо ва саноат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари келмоқда.

Александр Лукашенкога мамлакатимиз компанияларининг қуввати ва салоҳияти, маҳсулотларнинг сифати ҳақида сўзлаб берилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон компания ва агентликларининг мутасаддиларига Беларусдаги манфаатдор корхоналар билан кооперацион алоқаларни ўрнатиш, қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

  

 

Распечатать Просмотров: 75 02 Авг 2019