Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Электротехниканинг ноқонуний импортини назорат қилиш кучайтирилади



Ўзбекистон Республикаси президенти “Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

  • республика ҳудудига электротехника ва электромаиший маҳсулотларни ноқонуний равишда олиб кириш ҳолатларини ва уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган омилларни таҳлил қилади;
  • илғор хорижий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда республика ҳудудига маҳсулотларни ноқонуний равишда олиб киришнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади ва унинг амалга оширилишини таъминлайди.

“Ўзстандарт” агентлиги 2019 йил 1 августга қадар:

  • республика ҳудудида контрафакт ва сифатсиз электромаиший маҳсулотлар реализация қилинишининг олдини олиш юзасидан илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда уларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини таъминловчи намунавий синов дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
  • “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан биргаликда техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотларнинг мажбурий мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб татбиқ этиладиган четдан олиб кирилаётган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилаётган маиший электр приборлари рўйхатини замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

 

 
Распечатать Просмотров: 91 03 Июн 2019