Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

“Miss Lighting” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси энергия тежамкор лампалар ишлаб чиқармоқда



Мамлакатимизда электротехника саноатини ривожлантириш, соҳага янги истиқболли лойиҳаларни жорий этиш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳудудлардаги корхоналарнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани ва барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратиб берилаётгани ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига хизмат қилмоқда. Буни “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан электротехника саноатини ривожлантириш йўналишидаги қатор фаолиятлар мисолида кўриш мумкин.

Давлатимиз раҳбари жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Тошкент вилоятига қилган ташрифлари чоғида аҳолини сифатли электротехника маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича алоҳида топшириқ берган эдилар. Хусусан, ҳудудларда тўғридан-тўғри инвестиция киритиш шарти билан янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, импорт қилинаётган бутловчи қисмлар ва хом-ашёларни ўзимизда ишлаб чиқариш бўйича маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш, бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, экспортбоп, арзон маҳсулотлар ишлаб чиқариш, пировардида янги иш ўринларини яратишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

 

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи  “Miss Lighting” Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси энергия тежамкор лампалар ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳани амалга оширди. Бу каби истиқболли ҳамкорлик алоқаларини “Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижросининг дастлабки натижалари, дейиш мумкин.

Хитой билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу йирик лойиҳа 18 турдаги LED лампалар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона Хитойнинг энг замонавий технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган. Бунинг натижасида 120 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида экспортбоп маҳсулотларни тайёрлаш, энг аввало ички бозор талабларини қондириш мақсадида корхона йиллик ишлаб чиқариш қувватини ошириш режалаштирилган. Маҳсулотлар ички бозор талабини қондиришдан ташқари келажакда экспортга йўналтирилади. 

Хорижнинг энг замонавий технологик линиялари билан жиҳозланган корхонада бугун лойиҳанинг кейинги босқичини ҳаётга татбиқ этиш устида иш олиб борилаяпти. Бу импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бир неча баробар ошириш, ички бозорни арзон ва юқори сифатли маиший техника воситалари билан тўлдиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 

– Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда мазкур ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, – дейди корхона директори Умида Раҳмонова. – Техник-монтаж ишлари ниҳояланди, Хитойдан олиб келинган линиялар ўрнатилди ва дастлабки босқичда энергия тежамкор лампалар ва қандилларни йиғиш ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи бу каби корхоналарнинг қўллаб-қувватланаётгани, уларга берилаётган имтиёз ва кенг имкониятлар электротехника саноати соҳасини ривожлантиришда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

 

Распечатать Просмотров: 71 15 Окт 2019