Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Миллий саноат намойиши



Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари У.Розиқулов иштирок этиб, мамлакатимизда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида маҳсулот ишлаб чиқараётган корхона ва тадбиркорларни рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз натижасини бераётганлигини таъкидлади.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 20 мартдаги “2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган тадбирда «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар ҳам фаол иштирок этмоқда.

 

Ярмаркада МДҲ давлатлари орасида ягона бўлган “Chirchiq transformator zavodi” томонидан 10,35,110 кВ кучланиш синфли 25 дан 63000 kВА гача қувватли трансформаторлар ва турли мураккабликдаги 500 кВ кучланиш синфли 125000 кВА гача қувватли куч трансформаторларни таъмирлаш хизматлари таклиф қилинмоқда.

 

"Дойче кабель" ҳам барқарор ривожланиб, мамлакатимиз электротехника ва қурилиш саноатида фаол иштирок этиб келаётган корхоналардан бири. Корхона маҳсулотларини дунёга машҳур Rosendahl, Nokia, Anduard, Sket каби фирма ва компанияларга ҳам етказиб беради. Корхонанинг экспорт географияси кенгайиб, ҳозирда Европа, Осиё, МДҲ мамлакатларига маҳсулот чиқармоқда. 1000 турдан ошиқ маҳсулотларга ички бозорда ҳам талаб юқори.

"Дойче кабель" корхонасининг маркетинг бўлими мутахассиси Олимжон Турсунбоев: Корхонамиз асосан кабель маҳсулотлари ва пўлат симлар ишлаб чиқариш билан шуғилланади. Бугунги кўргазмага паррандачиликда фойдаланиладиган замонавий қафасларни ҳам олиб келганмиз. Бу қафаслар 60 бош товуққа мўлжалланган бўлиб, уй шароитида паррандачиликни ривожлантиришда қўл келади.  

Ўзбекистондаги етакчи кабель ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан бири бўлган “Artikul Aziya Kabel” корхонаси кенг ассортиментдаги маҳсулотлари билан таништирмоқда. 2013 йилда асос солинган ушбу корхона ҳозирда турли мақсадларда ишлатишга мўлжалланган 800 дан ошиқ сим-кабель маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корхонанинг АВВГ, ВВГ, СИП-1А, СИП-2А, ВПП, ПЭТВ каби маҳсулотларига нафақат юртимизда балки хориж давлатларида талаб юқори.

“Artikul Aziya Kabel” корхонаси менеджери Шуҳрат Имомалиев: Биз саноат кўргазмаларда доимий равишда қатнашиб келамиз. Яқинда Тожикистон Республикасида бўлиб ўтган “Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчиларининг кўргазма-ярмаркаси”да ҳам иштирок этиб, фойдали шартномалар имзоладик. Бу каби тадбирларнинг аҳамияти шундаки, ишлаб чиқарувчилар билан харидорлар тўғридан-тўғри шартномалар имзолаши мумкин. Яна бир муҳим жиҳати соҳага оид илғор тажрибалар билан ўртоқлашиб, муҳим янгиликлардан хабардор бўламиз.

Республикамиздаги кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга иштихослашган «Андижанкабель» заводи стенди ҳам иштирокчиларни ўзига тортмоқда. Ихтисослашган айниқса, сигнализация ва блокировка, Lan, назорат, монтаж, симмитрик алоқа кабеллари, очиқ ва ҳаво линиялари, ёпиқ ва махсус қопламали симларга қизиш билдирмоқда.

 Заводга ўрнатилган сўнгги русумдаги технологиялар ёрдамида жаҳон стандартларига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Сифат, хавфсизлик, экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолда завод маҳсулотлари халқаро ISO 9001:2008, ISO 9000, ISO/TS 16949:2009, ISO 14001сертификатлари билан таъминланган.

 

“Artel” бренди остида маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан маиший техника буюмларининг кенг ассортименти намойиш қилинмоқда. Турли ташкилот, корхона ва тадбиркорлар энергия тежовчи лампалар ва кўча ёритгичларга катта қизиқиш билан қарамоқда.

     

    Алишер Йўлдошев энергия тежовчи светодиодли чироқлар ишлаб чиқарувчи корхона етакчи мутахассиси: Корхонамиз 2010 йилнинг октябрь ойида иш бошлаган. Ўз олдимизга рақобатбардош, тежамкор шу билан бирга ҳамёнбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни мақсад қилиб қўйганмиз. Шу боис, Европа стандартларидаги замонавий ишлаб чиқариш воситалари ва махсус лабораториямизни ишга туширганмиз. Энергия тежовчи LED ва магистрал кўчаларни ёритишга мўлжалланган светодиодли чироқларимизга ички бозорда ҳам МДҲ мамлакатларида ҳам қизиқиш ошиб бормоқда. Қозоғистон Республикасига ушбу турдаги ёритгичларни етказиб беришни бошладик. Харидорларнинг маҳсулотларимизга бўлган қизиқишлари ҳақида гапирадиган бўлсам, бунинг сабаби оддий. Биз ўз маҳсулотимизнинг 50 000 соат ишлашига кафолат берамиз. Янада содда тушунтирадиган бўлсам, агар сиз бу чироқни ҳар куни 8 соат ёқиб қўядиган бўлсангиз, маҳсулотимиз сизга 15 йилдан 19 йилгача хизмат қилади. Демак, сиз, биринчидан электор энергиясини тежайсиз, иккинчидан маблағни.

 

Радиоэлектрон жиҳозлар учун электрон техника ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Фотон” акциядорлик жамияти томонидан 70 хилдан ортиқ дискрет ва планар яримўтказгичли диодлар, кам шовқинли дала таранзистор маҳсулотлари ва олтин, никел билан главник қоплаш, нуқтали пайвандлаш каби кўплаб хизмат турлари тақдим этилмоқда. Корхонанинг замонавий назорат-касса машиналари, назорат-ўлчов торозилари ва LED телевизорларига қизиқиш юқори.

 

“ProCab” корхонаси менеджери Миробид Носиров: Биз анъанавий ярмаркада ҳар йили қатнашамиз. Кабель ва симларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаймиз. Корхонамизга замонавий технологиялар олиб келиб ўрнатилган. Маҳсулотларимиз чет элникидан қолишмайди. Нархлари арзон.

Корхонамизда ҳозирда 800 хилдан ошиқ турли кабеллар ишлаб чиқарилмоқда. Йил охирига қадар мамлкатимизда яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлардан фойдаланиб, маҳсулот турларини 1000 дан ошириш устида изланаяпмиз. Бундан ташқари маҳсулотларимизни экспортга йўналтириш бўйича музокоралар олиб бораяпмиз.

 

“Ўзэкспормарказ” павильонларида ўтказилаётган тармоқлараро саноат ярмаркасида 950 дан зиёд корхоналар, кичик бизнес вакиллари ва хусусий тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Ярмарка 6 май кунига қадар ўз ишини давом эттиради.

 

 

“Ўзэлтехсаноат” АК

Ахборот хизмати

Распечатать Просмотров: 578 04 Май 2017