Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

«Made in Uzbekistan» экспорт кўргазма-ярмаркасида электротехника саноати маҳсулотлари ҳам намойиш этилди



27 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ»да биринчи «Made in Uzbekistan» экспорт кўргазма-ярмаркаси очилди. Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан «Ўзэкспомарказ» АЖ МКМ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, 30 ноябрга қадар давом этади. «Made in Uzbekistan» кўргазмасининг асосий мақсади – маҳаллий корхоналар томонидан экспорт учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларни намойиш этиш, экспорт контрактлари тўпламларини олдиндан шакллантириш, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш.

Кўргазмада 150 дан ортиқ маҳаллий корхонанинг текстиль, чарм-пойабзал маҳсулотлари, гиламлар, мева-сабзавотлар, электротехника ва кабель маҳсулотлари, автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси, металлургия, нефть-кимё ва бошқа турдаги тайёр маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Бундан ташқари, кўргазма доирасида ишбилармонлар ўртасида икки томонлама учрашувлар ўтказиш, шартномалар тузиш билан бирга йирик саноат корхоналарига ташриф буюриш имкониятлари мавжуд. Ушбу тадбирларда Европа, Марказий Осиё, Россия, Украина, Афғонистон, БАА, Хитой, Корея Республикаси, АҚШ ва бошқа давлатлардан мингдан зиёд хорижий корхоналар, Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий ҳамкорлари вакиллари иштирок этмоқда.

Распечатать Просмотров: 60 28 Ноя 2018