Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Кореялик инвестор янги лойиҳа билан Ўзбекистонга келмоқчи



Кореянинг йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланган “Dong-A Electric Device” компанияси вакиллари Ўзбекистонга янги истиқболли лойиҳани жорий этиш бўйича таклиф билдирди. Ушбу компания Ўзбекистонда автоматик ўчиргич (автоматический выключатель)лар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда “Ўзэлтехсаноат” АК Ахборот хизмати хабар беради.

1

Маълумки, шу кунларда “Ўзэлтехсаноат” АК Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи А. Абдуллаев ҳамда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари С. Хабибуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Жанубий Кореядаги йирик электротехника саноати корхоналари вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.

1

“Dong-A Electric Device” компанияси 1955 йилда ташкил топган. Ўтган йили 50 млн доллар қийматидаги маҳсулот экспорт қилинган. Ҳозирги кунда мазкур компаниянинг жаҳонда 8 та заводи, филиаллари бор. Шундан 6 таси Кореяда, 1 таси Вьетнамда ва 1 таси Бангладешда жойлашган.

1

Икки томонлама мулоқот чоғида кореялик инвесторлар Ўзбекистонда тадбиркорлар учун яратилган қулай инвестиция муҳитига катта қизиқиш билдирди. Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари заводнинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва имкониятлари билан яқиндан танишишди. Тақдимотлар ўтказилди.

1

Қизғин музокаралар якунида “Dong-A Electric Device” компанияси вакиллари Ўзбекистонга тез кунда ташриф буюришларини маълум қилиб, юртимизда янги инвестиция лойиҳасини жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Распечатать Просмотров: 460 01 Авг 2018