Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

"Кооперация куни" кўргазмали семинари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди



Пойтахтимизда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамкорлигида “Кооперация куни” муносабати билан “Миллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий хом-ашё ресурсларидан самарали фойдаланишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 17 сентябрь куни саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

 

Семинарнинг кириш қисмида Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.Хўжаев, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Бошқарув раиси М.Юнусовлар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсати олиб борилаётганлиги, ташқи савдо ва валюта операциялари эркинлаштирилгани натижасида соғлом рақобат муҳити, ҳақиқий бозор иқтисодиёти шаклланаётганлигини таъкидлаб ўтдилар. Таъкидландики, Ўзбекистон саноатини замон талаблари асосида ривожлантириш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турини кенгайтириш масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда.

 

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Бошқарув раиси М.Юнусов таъкидлаганидек, бугунги кунда республика бўйича электротехника саноатида 400 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Ўтган давр мобайнида ушбу корхоналар томонидан 7 трлн сўмга тенг бўлган 2 минг хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг маҳаллийлаштириш даражаси 40 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларнинг янги турларини ўзлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди. Шу билан биргаликда тадбирда маҳсулот ишлаб чиқариш учун импортдан олиб келтирилган маҳсулотларни маҳаллий хом-ашё ва ресурсларни ўрганган ҳолда ишлаб чиқариш масалаларига эътибор қаратилди. Ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кескин кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Кўргазмали семинарда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи 30 га яқин корхоналар томонидан 200 дан ортиқ импорт хом-ашё ва бутловчи қисм маҳсулотлари намойиш қилинди. Иштирокчиларга корхоналарнинг кабель-сим, электротехника ва маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва бугунги кунда импорт қилинаётган бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш имкониятлари тақдимоти (презентация) бўлиб ўтди. Унда мазкур бутловчи қисмларни маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш юзасидан келиб тушган саволларга жавоб берилди ҳамда корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузиш имкониятлари кўриб чиқилди. Жумладан, саноат кооперацияси асосида “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбекнефтегаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ сингари кўплаб корхоналар ўртасида бутловчи қисмларни етказиб бериш юзасидан келишувга эришилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари, вазирлик ва хўжалик бирлашмаларининг масъул ходимлари, вилоятлардаги эркин иқтисодий зона раҳбарлари, тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар вакилларидан иборат 500 дан ортиқ қатнашчилар ушбу ярмаркада иштирок этди.

Распечатать Просмотров: 52 05 Ноя 2019