Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

24 апрел куни “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.



Компания бошқаруви раиси Ф.Бакиев раислигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 19 апрель куни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳисобидан импорт ҳажми ва турларини мақбуллаштириш, шунингдек, экспорт прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилиши ва экспорт ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш учун барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 апрель куни Олмазор туманидаги “Оникс Тошкент” масъулияти чекланган жамиятига ташрифи доирасида тақдим этилган лойиҳаларни муддатларидан кечиктирмай ҳаётга жорий этиш, компания тизимидаги корхоналарни техник ва технологик янгилаш, маҳаллийлаштириш дастури бўйича қабул қилинган прогноз режани тўлиқ бажариш, экспорт ҳажмини ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

         Шундан сўнг компания бошқаруви раиси ўринбосари Ж.Исмаилов ва бошқарма бошлиқлари, тизимдаги корхона раҳбарларининг 2017 йилнинг январь-март ойларига оид молиявий-иқтисодий ҳисоботи эшитилди.

         Йиғилишда компания таркибидаги айрим корхоналар томонидан маҳаллийлаштириш дастурига кирган маҳсулотларни хориждан импорт қилинишига йўл қўйилганлик ҳолати кескин танқид қилиниб, ижро интизомига риоя қилмаган ва иқтисодий имкониятлари етарли бўлсада, тасдиқланган режаларни бажаришда ортда қолаётган корхона раҳбарларига интизомий чоралар кўриш тавсия этилди.

 

Ахборот хизмати

Распечатать Просмотров: 205 25 Апр 2017