Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Афғонистон томони кабель маҳсулотлари соҳада ҳамкорлик қилади



Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлик тадбирлари доирасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раҳбарияти билан Афғонистон Ислом Республикасининг Энергетика ва сув таъминоти вазири Аманулло Ғолиб ўртасида дўстлик учрашуви бўлиб ўтди.

Мартабали меҳмонга Ўзбекистоннинг миллий ва халқаро брендлар остида электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ўзига хос тажрибаси, юртимизнинг инвестициявий жозибадорлиги, хорижий сармоядорларга яратиб берилаётган қулай имкониятлар хусусида маълумот берилди. Таъкидландики, Ўзбекистон-Афғонистон Республикалари ўртасида имзоланаётган ҳамкорлик шартномалари турли йўналишларни қамраб олади. Ўзбекистон Афғонистон томонига кабель-сим маҳсулотлари, электротехника қурилмалари ва аҳоли кундалик эҳтиёжи учун муҳим бўлган маиший техника воситаларини етказиш бериш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишдан манфаатдордир. Бу каби алоқалар савдо-иқтисодий алоқаларни сифат жиҳатидан яхшилаш баробарида мамлакатларнинг экспорт салоҳиятини ҳам юксалтиради. Юртимизда ўтказилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми, савдо кўргазмалари ва Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишлари доирасида эришилган келишувлар яқин келажакда ўзининг ижобий натижасини бериши алоҳида таъкидланди.

–     Ўзбекистон ҳукумати билан амалга ошираётган ҳамкорлик шартномаларимиз яқин йиллар ичида ўзининг амалий самарасини кўрсатиши, шубҳасиз. Хусусан, халқимизни сифатли электр узатиш тармоқлари билан таъминлаш асосий мақсадимиз экан, бугун имзоланган шартнома икки мамлакат учун муҳим стратегик аҳамиятга эга. Ишонаманки, Ўзбекистон билан олиб бораётган дўстона муносабатларимиз электротехника саноатининг бошқа йўналишларида ҳам давом эттирилади, – дейди Афғонистон Ислом Республикасининг Энергетика ва сув таъминоти вазири Аманулло Ғолиб.

 

Учрашув давомида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “Techno Cable Group” корхонаси вакиллари билан Афғонистонга кабель-сим маҳсулотлари экспорт қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Распечатать Просмотров: 39 18 Июл 2019