Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Кореялик инвестор юртимизда электрон ҳисоблагичлар ишлаб чиқаради



Ҳафтанинг ҳар чоршанба кунида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раҳбарияти электротехника саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор бўлган инвесторлар билан учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Кореянинг йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланган «Dongho Cosmo Co., Ltd» компанияси вакиллари Ўзбекистонга янги истиқболли лойиҳани жорий этиш бўйича таклиф билдирди. Кореялик инвесторлар Ўзбекистонда онлайн режимда ишлайдиган электр, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади.

Учрашувда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Бошқарув раиси М. Юнусов меҳмонларга Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан хорижлик инвесторлар учун яратилаётган кенг шарт-шароит ва имкониятлар, ички ва ташқи бозорлардаги харидоргир миллий маҳсулот турлари, юртимизда татбиқ этилаётган янги инвестиция лойиҳалари тўғрисида тўлиқ маълумот берди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 май куни имзоланган «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4383-сонли қарори мазмун-моҳияти ва унда инвесторларга берилаётган имтиёзлар хусусида ҳам сўз борди.

Ўз навбатида кореялик томонлар корхонанинг иш тажрибаси ва фаолияти ҳақида ҳам тўлиқроқ маълумот берди. Икки томонлама мулоқот чоғида кореялик инвесторлар Ўзбекистонда тадбиркорлар учун яратилган қулай инвестиция муҳитига катта қизиқиш билдирди ҳамда янги инвестиция лойиҳасини жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

  

Айни пайтда ушбу компания билан юртимизда ҳамкорлик муносабатлари бошлаб юборилган. Электрон режимдаги электр, газ, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлар Тошкент шаҳридаги 18 та хонадонда дастлабки синов тариқасида ўрнатилди. Агар ушбу тажриба муваффақиятли якунланса, янги истиқболли лойиҳалар Навоий эркин иқтисодий зонасида ва республиканинг бошқа ҳудудларида ишлаб чиқариш кенг жорий этилади.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ахборот хизмати

Распечатать Просмотров: 47 10 Июл 2019