Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ходимлари учун семинар ташкил этилди



2019 йил 19 февралда Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигида “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4090-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик мутахассислари томонидан “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ходимлари учун “Ўзбекистон Республикасида Интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинар иштирокчилари Агентлик мутахассисларига товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва ҳаммага маълум бўлган белгиларнинг Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинишига оид ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб керакли жавобларни олдилар, шунингдек ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир сўнггида йиғилиш қатнашчилари бундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш зарурлигини такидлаб ўтдилар.

Распечатать Просмотров: 298 25 Фев 2019