Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

ИККИ ТОМОНЛАМА АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ



Жорий йилнинг 6 март куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Жанубий Корея бизнес-делегация вакиллари иштирокида халқаро бизнес форум ташкил этилди. 
Форумда кореялик тадбиркорларга Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан хорижлик инвесторлар учун яратилаётган кенг шарт-шароит ва имкониятлар, ички ва ташқи бозорлардаги харидоргир миллий маҳсулотлар, юртимизда амалиётга татбиқ этилаётган янги инвестиция лойиҳалари тўғрисида тўлиқ маълумот берилди. Шунингдек, форум доирасида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси ҳамда Кореянинг “Eurasia International Corporation” компаниялари ўртасида икки томонлама англашув меморандуми ҳам имзоланди.
Икки томонлама тузилган англашув меморандумидан кўзланган асосий мақсад юртимизда электротехника, фармацевтика ва озиқ-овқат маҳсулотлари саноати учун бозор талабларига мос алюмин фольгалари ишлаб чиқариш лойиҳасини ўрганиб чиқишдан иборатдир. Томонлар мазкур йўналишда Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришда ноу-хау технологияларни кенг қўллаш борасида ўзаро ахборот алмашдилар.
Англашув меморандумини имзолаш якунида Кореянинг “Eurasia International Corporation” компанияси президенти Ик-жун Ким бизнес-форум ташкилотчилари, хусусан юртимиз тадбиркорларига самимий ва дўстона қабул учун миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон ва Корея ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, саноат маҳсулотлари ривожида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар яқин келажакда юксак самара беришига ишонч билдирилди.

Распечатать Просмотров: 112 06 Мар 2018