Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

“Hikvision” компанияси раҳбари билан учрашув



Яқинда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раҳбари бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасининг бир қатор шаҳарларида бўлиб, кўпгина инвесторлар билан музокаралар олиб борди. Бундан кўзланган асосий мақсад – Хитойнинг машҳур брендлари остида фаолият юритувчи компаниялар билан қўшма ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишга эришишдир.

Дастлабки манзил Хитойнинг хавфсизлик кузатув камералари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналаридан бири ҳисобланган “Hikvision” компаниясида бўлди. У ерда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов “Hikvision” Халқаро бизнес марказининг вице-президенти Кин Яо билан учрашди. Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасида бизнес ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, Ўзбекистон бозорида ушбу йирик компаниянинг ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

 

Таъкидландики, мазкур компания дунёда етакчи ҳисобланади. 2001 йилда 28 кишидан иборат жамоанинг сони бугунга келиб 34 мингдан ортиқ ходимларга ҳамда 16 минг илмий-тадқиқот ва муҳандисларга эга бўлди. Ҳозирги вақтда корхонада турли ҳажмдаги видеокузатув тизимлари, видео деворлар, киришни бошқариш тизимлари, интерком ва хавфсизлик сигналлари ишлаб чиқарилади. Hikvision маҳсулотлари 150 дан ортиқ мамлакатларда муваффақиятли қўлланилмоқда. Таъкидлаш жоизки, 2011 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам ушбу компаниянинг ваколатхонаси фаолият юритиб келмоқда.

Ўз навбатида мазкур компания вакиллари Ўзбекистон томони билан электротехника саноатида яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилишди.

 

Распечатать Просмотров: 104 06 Сен 2019