Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

GSMA's Mobile World Congress



GSMA's Mobile World Congress 2017

Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтаётган анъанавий умумжаҳон мобил алоқа конгресси (MWC) кўргазмасида дунёнинг етакчи алоқа операторлари, уяли алоқа ишлаб чиқарувчилари, провайдерлари иштирок этмоқда.

 Тадбирлар доирасида машҳур компания вакиллари иштирокида турли семинар машғулотлар ўтказилиб, уяли алоқа бозори истиқболлари муҳокама қилинмоқда.

GSMA Mobile World Congress тадбирлари бу йил ўнинчи маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда 200 мамлакатдан 93000 мутахассис иштирок этмоқда. Ташкил этилган кўргазмада 2100 компания учун 8 махсус павильон ажратилган. Шунингдек, 34 миллий эскпозиция ва GSMA Innovation City янги секторлари ташкил этилган.

GSMA кўргазма бўлимларидан мобил инновациялар, мобиль илова ишланмалари, очиқ мобиль тизимлари, мобиль Интернет, мобиль ўйинлар ўрин олган.

Кўргазма тадбирлари қамрови йилдан йилга кенгайиб бормоқда. 2011 йил ўтказилган кўргазмада 1400 компания ўз маҳсулотлари билан қатнашган. 69 мамлакатдан 60000 мутахассис ва меҳмонлар иштирок этган.

2012 йилда кўргазмада 205 мамлакатдан 67000 меҳмон иштирок этган.

Кўргазма 3 мартга қадар давом этади.

Распечатать Просмотров: 492 01 Мар 2017