Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ходимлари экологик хайрия ҳашарида фаол қатнашишди



Бугун эрта тонгдан "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ходимлари мамлакатимизда илк бор ташкил этилган умумхалқ экологик хайрия ҳашарига отланишди. Уюшманинг Тошкент шаҳри марказида жойлашган биноси атрофи тозаланди, бино ойналари тозалаб ювиб чиқилди, ички заллар ҳам тозаланиб янада кўркам тус олди.

Маълумот учун, ушбу ҳашардан тушган маблағлар Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ҳимоя ўрмонлари ташкил этиш, минтақада экологик ҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишларига сарфланади.

Мазкур экологик хайрия ҳашари Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Республика “Маҳалла“ хайрия жамоат фонди, “Нуроний“ жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Юртимизни янада обод қилайлик!” шиори остида ўтказилмоқда.

 

 

 

 

Распечатать Просмотров: 389 26 Янв 2019