Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда (фотожамланма)



kun.uz. "Ушбу кўргазма давлат раҳбарларининг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, сармояларни жалб қилиш, қўшма корхоналарни ташкил қилиш, икки томонлама товар айирбошлаш кўрсаткичларини кўтаришга қаратилган саъй-ҳаракатлари натижасидир", - деди Тожикистон Республикасининг Сармоялар ва давлат мулки бўйича қўмитаси раиси Қаҳҳорзода Файзиддин Саттор.

Унинг сўзларига кўра, 19 апрель куни ўтказиладиган Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармон доираларининг  бизнес-форуми мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун қўшимча платформа бўлиши мумкин.

У сўнгги пайтларда республикалар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг фаоллашгани ва бу қувончли ҳол эканини таъкидлади. Ўтган йилнинг ўзида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2015 йилга нисбатан 5,7 баробар ошган ва ҳозирда 69,2 миллион долларни ташкил қилади. 

"Биз бу алоқаларнинг кенгайишидан манфаатдормиз ва уларга эришиш учун барча имкониятларимизни ишга солишга тайёрмиз", - деди Давлат инвестиция қўмитаси раиси.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов кўргазма ўзбек-тожик муносабатларида янги босқичини ифодалашини таъкидлади. Таъкидлаш жоизки, кўргазмада иштирок этиш учун 400 дан зиёд ўзбекистонлик Душанбега етиб келган.

 

Распечатать Просмотров: 403 19 Апр 2017