Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Хитойликлар билан қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди



“Ўзэлтехсаноат” уюшмасида Хитой Халқ Республикасининг “CHINT ELECTRICS” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистонда энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Хитойлик инвесторларга юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида солиқ, божхонага оид ҳамда бошқа имтиёзлар ва преференциялар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

 

Ўз навбатида меҳмонлар компания томонидан амалга оширилаётган ишлар, биргина қуёш панеллари соҳасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди. “CHINT ELECTRICS” компанияси ташкил топганига бу йил 33 йил тўлди. Бугунги кунда ушбу компания дунёнинг етакчи 50 дан ортиқ мамлакатларида ўз ваколатхоналарига эга. Корхонада айни пайтда 32 мингдан ортиқ ишчи ходимлар хизмат қилади. 380 дан ортиқ халқаро сифат сертификатларига эга.

Компания вакилларининг фикрига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиё ҳудудида қулай жойлашганлиги сабабли бу ерга инвестиция киритиш салоҳияти катта. Хусусан, қуёш панелларини ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулотларни рақобатбардош, арзон ва халқаро талабларга мос ҳолда истеъмолчиларга етказиш лойиҳанинг бош мақсадларидан ҳисобланади. Компания вакиллари Ўзбекистон томони билан электротехника саноатида яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилишди.

Распечатать Просмотров: 41 22 Окт 2019