Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Россиянинг “Чебоксар электроаппарат заводи” АЖ билан ҳамкорлик келишуви имзоланди



"Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компаниясида Россиянинг “Чебоксар электроаппарат заводи” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари А. Шурдов билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида меҳмонларга «Ўзэлтехсаноат» тизимидаги корхоналар томонидан электротехника саноатида хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Россиянинг “Чебоксар электроаппарат заводи” АЖ компанияси вакили республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини ва чуқурлигини юксак баҳолади ва ўзбек корхоналари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди.

Маълумки, «ЧЭАЗ» АЖ паст кучланишли бошқариш мосламалари, микропросессорли релейли ҳимоялаш ускуналари ва электр энергиясини 0,4 дан 110 кВтгача тақсимлаш ускуналарини ҳамда электр двигателларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхона Россиянинг узоқ тарихга эга ва йирик электротехника корхоналаридан биридир. Завод Чебоксарида жойлашган. Ходимларнинг сони 3 000 дан ортиқ кишини ташкил этади.

Учрашув давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва техникавий тажриба алмашиш мақсадида алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида ўзаро фикр алмашилди.

Йиғилиш якунида «ЧЭАЗ» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари А.Шурдов ҳамда "Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси в.б А. Абдуллаев ўртасида мажлис баённомаси имзоланди, унда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

Распечатать Просмотров: 381 25 Июл 2018