Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Бюджет ҳисобидан қуриладиган объектлар учун республикада ишлаб чиқариладиган электротехника маҳсулотлари сотиб олинади



Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4348, 30.05.2019 й.)

Қарор билан электротехника саноатини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Унга мувофиқ, эндиликда энергия тежамкор, арзон ва сифатли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Қарор билан, 2019–2020 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харитаси” доирасида, электротехника тармоғида мисни қайта ишлаш қуйидаги миқдорларга етказилади:

2019 йилда – 44 минг тоннагача;

2020 йилда – 49 минг тоннагача;

2021 йилда – 55 минг тоннагача.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 июлдан:

электротехника маҳсулотларининг давлат харидларини амалга оширишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 20 фоизгача нарх преференцияси қўлланилади;

бюджет ҳисобидан қуриладиган объектлар учун республикада ишлаб чиқариладиган электротехника маҳсулотлари сотиб олинади;

электротехника корхоналарининг экспорт бўйича муддати ўтган қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг муддати 180 кун этиб белгиланди (амалдаги қонунчиликка мувофиқ мазкур муддат 120 кун);

электротехника корхоналарининг ўз эҳтиёжлари учун олиб кирадиган технологик ускуналари бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш муддати 270 кун этиб белгиланди (амалдаги қонунчиликка мувофиқ мазкур муддат 180 кун);

электротехника маҳсулотлари учун кредитларнинг 1 млн доллардан ошмаган қисмининг фоиз харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, лекин кредит ставкасининг 5 фоизлик пунктидан ошмаган миқдорда икки йил қопланади.

Распечатать Просмотров: 111 04 Июн 2019