Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat»

aksiyadorlik kompaniyasi

Қарор моҳиятини жамоатчиликка етказиш долзарб вазифа



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 4 январь куни имзоланган “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4090-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида жорий йилнинг 7 январь куни оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди.

Таъкидландики, ўтган давр мобайнида электротехника саноати ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича кўпгина ишлар бажарилди, бу эса ишлаб чиқаришнинг янги турларини ўзлаштирган ҳолда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини яратди. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2017 йилда электротехника саноатига киритилган инвестицияларнинг салмоғи республика бўйича умумий инвестицияларнинг атиги 0,8 фоизини, ЯИМ таркибида электротехника маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми эса 1,5 фоизни ташкил этди. Саноатда хомашё базасининг чегараланганлиги хорижий аналоглари билан солиштирганда унинг таннархи ошишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёни учун хомашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг импорт қилганда қўшилган қиймат солиғи муддатини кечиктиришга имкон яратиш ва ҳисобга олиш механизмининг мавжуд эмаслиги экспорт қилувчи ташкилотларнинг айланма маблағлари бошқа мақсадларга жалб қилинишига ва харажатларнинг ошишига олиб келмоқда. Тўпланиб қолган юқоридаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январь куни “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан тадбиркорлик субъектларига ва маҳсулотларни экспорт қилиш борасида корхоналарга қатор қулайлик ва имтиёзлар берилди.

Қарорда, энг аввало, “Ўзэлтехсаноат” АК негизида ташкил қилинган Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмасининг аниқ мақсад-вазифалари ва унга аъзо корхоналарга қатор имтиёзлар белгилаб берилди. Жумладан, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирадиган электротехника ва электр-маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2022 йилнинг 1 январига қадар ўзининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар, шунингдек, улар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинадиган қурилиш материаллари импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунга кечиктириш каби имконият берилди. Шунингдек, қарорнинг эътибор қаратиладиган яна бир жиҳати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда қўшилган қиймат солиғи тўлашни кечиктириш бўйича қарздорлик суммасини қўшилган қиймат солиғи юзасидан умумий ҳисоб-китобда ёпишни назарда тутувчи “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирадиган электротехника ва электр-маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга кечиктириш имкониятини бериш тартибини ишлаб чиқиш топширилди. Бундан ташқари, қарорда корхоналарга ТИФ ТН кодлари 7411 гуруҳи бўйича мис қувурлар (трубалари) экспортига қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллаш, ТИФ ТН кодлари 7407-7410 ва 7412-7419 гуруҳлари бўйича мисдан ясалган маҳсулотлар экспортига қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини харид қилинган мис бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини ҳисобга киритиш, қолган ярмини корхона харажатларига ўтказган ҳолда 2020 йилнинг 1 январига қадар қўллаш каби қатор қулайликлар яратилди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг ҳудудлар салоҳиятини янада ривожлантириш истиқболлари, хомашё базаси, инфратузилма, меҳнат ресурслари ва бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда электротехника саноати корхоналарини қўллаб-қувватлашга доир вазифалари қарорда кўрсатиб ўтилди. Шу нуқтаи назардан эндиликда “Электротехника саноатида амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва янгиларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади. Амалдаги электротехника корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва янгиларини ташкил этиш бўйича 153,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 22 та инвестиция лойиҳалари 2019-2021 йиллар давомида амалга оширилади. 2021 йилга юқори қўшилган қийматли тайёр электротехника ва электр-маиший маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмлари 2 бараварга оширилади. 2021 йилда тайёр электротехника ва электр-маиший маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини 400 миллион АҚШ доллари миқдорига ошириш кўзда тутилган. Лойиҳа қиймати 500 миллион АҚШ доллари бўлган истиқболли инновация лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун хорижий инвесторларни жалб этиш каби устувор вазифалар ҳам назарда тутилган.

Қарорнинг яна бир эътиборли жиҳати ўз қуйма қувватларида ёки тегишли рангли металларни ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналарда маҳсулот таннархини пасайтириш учун ишлаб чиқаришга қайта ишланган хомашёни такроран жалб этган ҳолда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш натижасида ҳосил бўладиган рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш механизмини яратиш бўйича аниқ топшириқлар берилган.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси фаолияти давомида электротехника саноати корхоналарига кадрлар тайёрлаш эҳтиёжидан келиб чиқиб, электротехника саноати учун зарур кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, таълимнинг талаб юқори бўлган янги йўналишларини очиш ҳамда таҳсил олаётганларнинг электротехника саноати корхоналари ва тадқиқот муассасалари негизида малака амалиётини ўташ ишларига ҳам эътибор қаратади.

Тадбир якунида “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг келгусидаги режалари ва аниқ мақсадларга қаратилган чора-тадбирлари ҳақида ҳам маълумот тақдим этилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Распечатать Просмотров: 269 08 Янв 2019