Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Уюшма таркибидаги корхоналар 2022 йил 1 январга қадар божхона божлари тўлашдан озод этилади



Бу ҳақида “Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорида алоҳида кўрсатиб ўтилган. (ПҚ–4348, 30.05.2019 й.)

Маълумки, қарор билан электротехника саноатини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Унга кўра:

  • ички бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда импорт ўрнини босувчи, энергия тежамкор, арзон ва сифатли электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
  • мавжуд хом ашёни чуқур қайта ишлаш жараёнларига илғор технологияларни жорий этиш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларишлаб чиқаришни кенгайтириш ва диверсификациялаш;
  • электротехника саноати тармоғи ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ўртасидаги ўзаро кооперация алоқаларини ривожлантириш ва шу орқалиэлектротехника саноатида ишлатиладиган бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш;
  • электротехника саноати тармоғига сифат менежментининг замонавий усулларини ва халқаро стандартларни жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш тизимини яратиш;
  • электротехника саноатида янги турдаги истиқболли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни ва инновацион ғояларни жорий этишдир.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш чоғида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга ҳам қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда. Жумладан, қарорнинг 9-бандида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар 2022 йил 1 январга қадар муддатга белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналар бўйича божхона божлари тўлашдан озод этилиши белгиланган.

Распечатать Просмотров: 118 07 Июн 2019