Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Беларусда Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди



Айни пайтда Беларусь Республикасида “Made in Uzbekistan” халқаро кўргазмаси бошланиш арафасида. Унда юртимиздаги барча саноат корхоналари қатори, электротехника саноати йўналишидаги маҳсулотлар ҳам кенг намойиш этилади. Кўргазмада “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси учун алоҳида павильон ажратилган бўлиб, унда кабель-сим, техник қурилмалар ва турли кучланиш ускуналари, маиший техника воситалари ўрин олган. Ўтган давр мобайнида эса икки мамлакатнинг ўзаро ташқи савдо-иқтисодий товар айланмасининг тобора ўсиб бораётганини кузатиш мумкин.

Шу кунга қадар Беларусь давлати билан уюшма таркибига кирувчи “Андижонкабель”, “Артел”, “Ўзкабель”, “Элхолдинг”, “Metall Ekspress”, “Артикуль Азия Кабель” сингари корхоналар Беларуссияга ўз маҳсулотларини экспорт қилиб келмоқдалар. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига 31 июль-1 август кунлари бўлиб ўтадиган давлат ташрифи олдидан ташкил этилмоқда. Бунда икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари электротехника саноатини ҳам ривожлантиришга хизмат қилиши табиий. Учрашувлар давомида Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари электротехника саноати соҳасида ҳам 8 та шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Бизни кузатиб боринг, амалга оширилаётган қизғин мунозаралар ва келишувлар ҳақида маълумот бериб борамиз.

 

 

 

 

Распечатать Просмотров: 120 30 Июл 2019