Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

Беларусь бош вазири ўринбосари “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси тақдим этган кўргазма маҳсулотларини юқори баҳолади



Аввал хабар берганимиздек, Беларусь Республикасида “Made in Uzbekistan” халқаро кўргазмаси давом этмоқда. Унда юртимиздаги барча саноат корхоналари қатори, электротехника саноати йўналишидаги маҳсулотлар ҳам кенг намойиш этилмоқда. Кўргазмада “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси учун алоҳида павильон ажратилган бўлиб, унда кабель-сим, техник қурилмалар ва турли кучланиш ускуналари, маиший техника воситалари кенг ўрин олган. Ҳар бир стендда ўзбекона руҳ, миллийлик нафаси сезилиб турибди.

Беларусь Бош вазири ўринбосари Владимир Дворник “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан яратилган стенд ва ундаги маҳсулотларни кўриб, ҳайратини яшира олмади, маҳсулотларимизнинг сифати борасида ўзининг муносиб баҳосини берди. Хусусан, "Uzkabel" АЖ билан Беларуснинг Могилев заводи ўртасидаги ҳамкорлик, эмаль симларни етказиб бериш ва уларнинг сифати борасида илиқ фикрларини билдирди. Бу каби ҳамкорлик узоқ йиллар давомида давом этишини таъкидлаб ўтди. 

 

Распечатать Просмотров: 57 01 Авг 2019