Размер шрифта: A A A
Изображения Выключить Включить
Цвет сайта Ц Ц Ц
обычная версия сайта
Mobil versiya

«O'zeltexsanoat» uyushmasi

"B2B" форматдаги Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми бўлиб ўтди



Жорий йилнинг 1 ноябр куни Тошкент шаҳри “City Palace” мехмонхонасида Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси вакиллари Халқаро алоқалар ва ҳуқуқий масалалар бошқармаси бошлиғи Ибодулло Шукуров бошчилигида иштирок этишди ва даставвал Халқаро савдони ривожлантириш бўйича Хитой Кенгашининг Сичуан Кенгаши вице-президенти Хуан Ли билан ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб борди.

Бизнес форумда Хитойнинг Сичуан провинцияси ишлаб чиқарувчилари ўз компаниялари ҳақида тақдимот қилишди. Форумнинг иккинчи қисмида B2B учрашувлар бўлиб ўтди. Унда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси вакиллари “SICHUAN DE FENG ELECTRIC CO., LTD” ҳамда “SICHUAN YUYUN INNOVATION TECHNOLOGY CO., LTD” компаниялари вакиллари ўртасида улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир дастлабки музокаралар ўтказишди.

 

“SICHUAN DE FENG ELECTRIC CO., LTD” компанияси 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, юқори ва паст кучланишли жиҳозлар, трансформаторлар ва аккумляторларни ишлаб чиқаради.

“SICHUAN YUYUN INNOVATION TECHNOLOGY CO., LTD” клмпанияси – бу дронлар ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган юқори технологияли корхона. Ушбу компаниянинг дронлари энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган: уларда 30 марта катталаштиришга эга кучли камералар мавжуд.

 

 

Распечатать Просмотров: 25 01 Ноя 2019